2000 йилда 9 ой ҳибсда ушлаб турилган гулистонлик тадбиркор Бахтиëр Қўзибоев озод этилганидан кейин ҳам маҳаллий милиция ва прокуратура ходимлари босимидан қутилмади. Ниҳоят давомли таъқиб-тазийқлар туфайли Қўзибоев 2004 йилнинг апрелида рафиқаси Гулбаҳор ва қизчаси Асал билан бирга уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлади. Орадан бир оз вақт ўтгач¸ Ослога боради ва Норвегия ҳукуматидан сиëсий бошпана сўрайди.
Қўзибоевнинг мурожаати Норвегия муҳожирлар идораси томонидан кўриб чиқилаëтган айни кунларда Қузибоевнинг Гулистондаги оила-аъзоларига қарши босимлар кучайган.
Қузибоевнинг айтишича¸ шу йил бошидан бери Гулистон милицияси ва прокуратура ходимлари унинг дўстлари ва яқинларини вилоят прокуратурасига чақириб¸ унинг қаердалиги ҳақида сўроқ қилган.
Норвегиядаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Бахтиëр Қўзибоев Ўзбекистонга қайтариб юбориладиган бўлса¸ қамоққа ташланиши ва қийноққа солиниши мумкинлигидан хавотирланмоқда. Аммо Қўзибоевнинг Норвегиядаги адвокати Элизабет Леонардсеннинг айтишича¸ Қузибоевнинг муҳожирлар идорасига тақдим этган ҳужжатлари етарли далил-исботларга асослангани боис унга сиëсий бошпана берилиши эҳтимоли катта.
Адвокат ëрдамчиси Мелиса Салдо бу борада Озодлик радиосига маълумот бераркан¸ Норвегия ҳукумати Қўзибоев мурожаатини ижобий ҳал этишига умид билдирди.
“У ўз бошидан кечирганларини исботловчи жуда кўп ҳужжатларга эга. Менимча¸ Қўзибоев мурожаатини қабул қилишда ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак. Шунга қарамай¸ бу тўғрида олдиндан бир нарса дейиш қийин”¸ - дейди Мелиса Салдо.
Унга кўра¸ муҳожирлар идораси бу ишни камида олти ой кўриб чиқади.