Линклар

logo-print

Гринпис атроф муҳитни мухофаза қилиш ташкилоти аъзолари Лондондаги Франция элчихонаси биноси олдига икки дельфин жасадини олиб келгани хабар қилинади.


Гринписчилар Франция балиқчиларининг дельфинларнинг қурбон бўлишига олиб келаётган балиқчилик амалиётига норозилик билдирмоқда.
Гринписга кўра, ҳар йили франциялик балиқчилар ўрнатган тўрларда икки мингача дельфин нобуд бўлади.
Атроф муҳит мухофазаси фаолларининг таъкидлашича, дельфин ва бошқа денгиз ҳайвонларининг нобуд бўлишининг олдини олиш учун француз балиқчилари ўз усулларини ўзгаритириши лозим.
Франция элчхонасининг исмини билдиришни истамаган вакили Франция мазкур муаммони тан олиши ва уни ҳал этиш борасида чора кўраётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG