Линклар

АҚШнинг Хитойдаги элчихонаси таниқли уйғур тадбиркор аёли қамоқдан амнистияга кўра озод этилганини тасдиқлади.


Пекиндаги АҚШ элчихонасига кўра, уйғур тадбиркор аёли Робия Қодир бугун Пекиндан АҚШга учиб кетган.
Қодир 1999 йилда Хитой пойтахтида АҚШ Конгресси вакили билан учрашиш ниятида мехмонхонага кираётган пайтида ҳибсга олинган эди. Ўшанда Қодир АҚШ расмийлари билан Хитойда инсон ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақида гаплашмоқчи бўлган.
Хитой ҳукумати Қодирни чет элликларга махфий маълумотларни берганликда айблаб саккиз йилга қамоқ жазосига маҳкум этган эди.
Қодир АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райснинг Хитойга ташрифидан олдин озод этилди.
XS
SM
MD
LG