Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқнинг Миллий кенгаши ўз ишини бошлаганини ёрқин лаҳза, дея баҳолади.


Шу билан биргаликда, Америка раҳбари кенгашнинг олдида конституция лойиҳасини ишлаб чиқишдек катта иш турганини эътироф этди.
Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида Буш Италия шу йилнинг сентябр ойида ўз қўшинларини Ироқдан олиб чиқишни бошлаши АҚШ етакчилигидаги коалиция тарқалиб кетишини англатмаслигини айтди.
Аксинча, деди Буш, бу коалициянинг Ироқ халқи жасоратига тан берганини англатади.
Кеча Бағдодда 30 январ куни сайланган 275 депутатдан иборат Миллий кенгаш қасамёдга келтирилди.
Хабарларга кўра, кенгаш аъзолари кейинги сессия муддатини белгиламаган. Кенгашда кўпчилик ўринларни олган шиа ва қурд блоклари янги ҳукумат таркиби ҳамда парламент раиси масалалри бўйича келишиб олмаган.
XS
SM
MD
LG