Линклар

logo-print

Чеченистоннинг Москвага содиқ президенти Алу Алханов мамлакатдаги сепаратчилар билан музокаралар олиб борилмаслигини баён қилди.


Алхановнинг айтишича, ўтган ҳафта сепаратчилар етакчиси Аслан Масхадовнинг Россия кучлари томонидан ўлдирилиши Москванинг Чеченистондаги сиёсати натижа бераётганини кўрсатган.
Грознийда бўлиб ўтган анжуманда сўз олган Алханов, Чеченистонда рўй берган сўнгги воқеалар танланган йўл тўғри эканини кўрсатишини айтган.
Алханов, унинг таъбири билан айтганда, террорчилар билан музокаралар олиб боришга ва респбулика равнақини хавф остига қўйишга уни ҳеч ким маджбур эта олмаслигини таъкидлаган.
Грознийдаги конференция Европа Кенгаши режалаштираётган Чеченистонда тинчлик ўрнатиш бўйича анжумандан олдин ўтказилди.
XS
SM
MD
LG