Линклар

logo-print

Тожикистондан олинган хабарларга кўра, бугун мамлакат парламентининг қуйи палатаси ўзининг биринчи сессиясини бошлаган.


Хабарлар қилинишича, сессия бошланиши ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган.
Давлат телевидениеси сессия очилишига қўйилган, бироқ фақатгина овозсиз тасвирни олишга рухсат берилган.
Янги сайланган парламентда Президент Имомали Раҳмоновга тарафдор Халқ Демократик Партияси кўпчилик ўринга эга бўлган. Мухолифатдаги Ислом тикланиш партияси ва Коммунистлар ҳам парламентдан жой олган.
Мухолиф партиялар уларнинг ўтказилган сайловлар юзасидан марказий сайлов комиссиясига қилган шикоятлари кўриб чиқилмаса, парламент сессиясини бойкот қилишларини билдирган эди. Лекин хабарларга кўра, бу партиялар вакиллари ҳам бугунги сессияда қатнашган.
Маълум бўлишича, Макразий сайлов комиссияси мухолифатнинг шикоятларига жавоб берган.
XS
SM
MD
LG