Линклар

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мухолифат ўтказаётган норозилик намойишлари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, деб хавотир билдирмоқда.


Чоршанба куни вазирлик тарқатган баёнотда намойишларнинг баъзилари ноқонуний экани айтилади. Унда айтилишича, маъмурий бинолар эгаллаб олиниши ва йўллар тўсилиши “ғаразли сиёсий мақсадларда” амалга оширилмоқда.
Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти мамлакатнинг бир неча ҳудудида норозилик намойишлари давом этаётган бир пайтда эълон қилинди.
Қирғизистон мухолифати мамлакатда ўтказилган парламент сайловларининг натижалари қалбакилаштирилганини таъкидламоқда ва уларни бекор қилиб, қайтадан сайлов ўтказишни талаб қилмоқда.
Ўтказилган сайловлар натижасида парламентга асосан Президент Асқар Ақаевга содиқ депутатлар сайланган.
Мухолифат тарафдорлари ўтказаётган намойишлар натижаси ўлароқ, Жалолобод вилояти Бозор-Қўрғон тумани ҳамда Норин вилояти Қўчқор туманларида маҳаллий ҳокимият бинолари эгаллаб олинган.
Бундан ташқари бугун Талас, Ўш, Тўқтоғул ва мамлакат пойтахти Бишкекда ҳам норозилик намойишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG