Линклар

Бугун Москвада Россия Ягона энергетик тизими раҳбари Анатолий Чубайсга суиқасд уюштирилди.


Хабар қилилинишича, воқеада Чубайсга зарар етмаган.
Чубайс Минск йўл трассасидан машинасида Москва томон бораётган пайтда йўл четида портлаш содир бўлган. Портлашда кортеждаги бирорта машинага зарар етмаган. Шунда йўл четидаги ўрмондан оқ ниқоб кийган икки шахс автоматик қуролдан машиналарга қарата ўт очган.
Бунга жавобан Чубайснинг соқчилари ҳам ўт очган ва қуролланган шахслар ўрмонга ғойиб бўлган.
Дастлабки хабарларга кўра, отишмада хайдовчилардан бири яраланган.
Чубайс суиқасд ортида кимлар тургани ҳақида гумонлари борлигини айтди.
“Буюртмачи ким экани ҳақида гумонларим бор. Очилаётган жиноий ишини ким тергов қилишини билмайман-у, лекин бу жиноятни жазосиз қолдирмаслик учун Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш ниятидаман”, - деди Чубайс
Россия Давлат Думаси раиси Борис Гризлов мазкур воқеа юзасидан тергов бошланганини маълум қилди.
“Буни эътибордан четда қодириб бўлмайди. Менимча, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари бу жиноят буюртмачилари ва уни амалга оширганларни топа олади. Анатолий Борисович, Худога шукр, омон қолган бўлса ҳам, жиноят амалга оширилди”, - деди Давлат Думаси раиси.
Россия Президенти Владимир Путин телефон орқали Чубайснинг аҳволидан хабар олди.
XS
SM
MD
LG