Линклар

Кобулга расмий сафар билан борган АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс 1989 йилда АҚШ Афғонистонни назардан четда қолдиргани ҳатолик бўлганини айтди.


“Бизнинг бу мамлакат олдида узоқ муддатли мажбуриятларимиз бор. Совет Иттифоқи бу ердан чиқиб кетганида узоқ муддатли мажбуриятларни унутиб қўйиш бизга сабоқ бўлди. Мен бугун Президент Ҳамид Карзайга айтганимдек, 11 сентябр воқеаси кўп жиҳатдан ўша даврнинг маҳсули бўлган ва Афғон ва Америка халқининг фожеасидир”, - деди Райс.
Кобулда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Райс ва Карзай қўшма матбуот анжумани ўтказди. Унда икки расмий Афғонистон марказий сайлов комиссияси анчадан бери қолдириб келинаётган мамлакат парламент сайловларини шу йилнинг сентябр ойида ўтказишга қарор қилганини билдирди.
Райс бир пайтлар терроризм ўчоғи бўлган Афғонистоннинг терроризмга қарши курашчига айланганини юқори баҳолади.
АҚШ Давлат котиби Кобулга Осиёнинг олти давлатига сафари доирасида борди. Афғонистондан олдин у Ҳиндистон ва Покистонга борган эди. Шунингдек Райснинг Япония, Жанубий Корея ва Хитойга сафар қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG