Линклар

Кўзи ожизлар ётоқхона шароитидан норози


Зикрилло Ишонч Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган 27-оилавий ётоқхонада истиқомат қилувчи 300 га яқин кўзи ожиз фуқаролар ўз турар-жойлари ниҳоятда хароб эканидан шикоят қилмоқда.

1964 йилда қурилган бу бинонинг бир хонасида 5-6 кишигача яшайди.

Кўзи ожизларнинг сўзларига қараганда, улар ётоқхонадаги муаммолардан шикоят қилиб, 1995 йилдан буён Президент девонидан тортиб, шаҳар маъмурияти раҳбарларигача мурожаат этиб келади. Лекин бирорта мурожаат инобатга олингани йўқ.

“Бу ерда битта оила аъзолари битта хонада ётади, овқатланади. Ювиниш хоналари сув билан тўла. Томдан чакки ўтади”, - деди кўзи ожизлар.

Уларнинг айтишича, кўзи ожизлар спирали очиқ электр плиталарда овқат қилади. Бу эса ҳаёт учун жуда хавфли.

“Ётоқхона олдида спиртли ичимликлар сотадиган дўкон бор. Маст кишилар кўзи ожизларни урган, пулларини тортиб олган пайтлар ҳам бўлган. Бироқ участка инспекторлари бунга бефарқ қараяпти”, - дейди кўзи ожизлар.

Чилонзор тумани ҳокимлиги вакили Жалол Маҳкамовнинг билдиришича, 27-оилавий ётоқхонадаги шароит ҳокимлик комиссияси томонидан ўрганилган. Бу ерда капитал таъмирлаш ишлари бажарилиши лозим, деган хулосага келинган. Бунга 157 миллион сўм зарур бўлади. Асосий масала зарур маблағни топиш ва таъмирлаш пайтида бу ерда яшовчиларни вақтинчалик кўчиришдир.
XS
SM
MD
LG