Линклар

Ўзбеклар арзон пойабзал сотиб олади


Феруза “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган ўзбекистонликларнинг аксарияти фақат арзон оёқ кийими сотиб олишига қурби етишини, бироқ бу пойабзал маҳсулотлари сифатсиз эканини эътироф этди.

Улар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пойабзал маҳсулотлари нисбатан қиммат эканини ҳам билдирди.

Ҳозир мамлакат бозорлари, асосан, Хитой ёки Эрондан келтирилаётган пойабзал маҳсулотлари билан тўла. Эркаклар пойабзалининг ўтамиёналари 20-35 минг сўм атрофида сотилмоқда. Европадан келтирилгани айтилаётган оёқ кийимларининг нархи эса 50-100 минг сўм ва ундан юқори.

“Ўзбекчармпойабзал” уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари Шариф Шералиевнинг сўзларига қараганда, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган оёқ кийимлари чет эл моллари билан рақобатга кириша олмаяпти.

“Аҳоли кўпроқ хориждан келтирилган молларни харид қилмоқда. Хитойдан олиб келинган сунъий чармдан тикилган оёқ кийими 15 минг сўм бўлса, бизнинг табиий чармли пойбзалимиз 17 минг сўм туриши мумкин. Яъни маҳаллий пойабзал анча сифатли. Лекин бизда дизайн оқсаётир”, - деди Ш.Шералиев.

У Ўзбекистон истеъмолчиларини ватанпарвар эмасликда, аввало, маҳаллий маҳсулотларни сотиб олишга эътибор қаратмаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG