Линклар

Москва тарафдори бўлган Чеченистон милицияси ва Россия аскарлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда беш одам нобуд бўлди.


Москва тарафдори бўлган Чеченистон ҳукумати расмийларига кўра, отишма пойтахт Грозний ташқарисида юз берган. Россия ҳарбийлари кетаётган машина чеченларга қарашли сигирни босиб кетганидан кейин томонлар ўртасида жанжал чиқиб, отишма содир бўлган. Натижада икки милиционер, икки фуқаро ва россиялик бир ҳарбий ўлган.
Айни пайтда, бугун Чеченистонда Россияга қарашли ҳарбий вертолёт халокатга учрагани оқибатида камида олти ҳарбий нобуд бўлди.
ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия Ички ишлар вазирлигига қарашли “Ми-8” русумидаги вертолёт халокати сабаби ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG