Линклар

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг Покистонга икки кунлик сафари бошланди.


Исломобода Покистон Президенти Парвез Мушарраф ва Ҳамид Карзай ўртасида бўлиб ўтган музокарадан сўнг икки давлат ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш тўғрисидаги келишув имзоланди. Карзайнинг Покистонга сафари давомида у Бош вазир Шавкат Азиз билан ҳам учрашади. Афғонистон ва Покистон раҳбарлари ўртасидаги музокаралардан сўнг икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги сиёсий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, туризм, маданият ва ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида келишувга эришилиши кутилмоқда. Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг чоршанба куни нишонланадиган “Покистон куни” тантаналарида ҳам қатнашиши режаланган.
XS
SM
MD
LG