Линклар

Болгария ва Украина Ироқдан ўз қўшинларини олиб чиқишини маълум қилди.


Киевда Украина Президенти Виктор Юшченко 1 минг 650 аскардан иборат мамлакат ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Ўтган ҳафта Украина ўзининг 130 аскарини Ироқдан олиб чиқди. Украина Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 15 майгача яна 550 ҳарбий Ироқдан олиб чиқилади. Киев расмийлари режасига кўра, Украина ҳарбийларининг ҳаммаси йил охиригача Ироқдан олиб чиқилади.
Украина Миллий хавфсизлик ва Мудофаа кенгаши бошлиғи Петро Порошенко бугун Киев шаҳрида:
“Ўз қўшинларимизни Ироқдан олиб чиқиш октябр, ноябр ёки декабр ойида якунланиши коалициядаги ҳамкорларимиз билан маслаҳатлашув ўтказилганидан кейин аниқ бўлади. Украина тинчликпарвар кучларидан Ироқ парламентига сайловлар ўтказиш пайтида ёрдам бериш сўралган эди”, – деди Петро Порошенко.
XS
SM
MD
LG