Линклар

logo-print

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай мамлакатнинг бир неча ҳудудида рўй берган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун миллий бирдамликка чақирди.


Ёғингарчилик ва муз эриши туфайли рўй берган тошқин оқибатида 200га яқин одам қурбон бўлгани хабар қилинмоқда. Фалокатдан Ўрузғон вилояти энг кўп азият чеккан. Карзай Кобул марказидаги ўйингоҳда Навруз байрамини нишонлаш пайтида афғон халқига мурожаат қилди.
“Биз ўзимиз ҳаракат қилишимиз лозим. Қишлоқ, туман ва вилоятлардаги одамлар биргаликда туриб, табий офатларга қарши курашмоғимиз керак.”
БМТ офатдан азият чеккан ҳудудларга ёрдам жўнатмоқда.
XS
SM
MD
LG