Линклар

logo-print

Страссбургда Чеченистондаги вазият бўйича Европа Кенгаши ташкил этган давра суҳбати ўз ишини бошлади.


Анжуманда қирққа яқин россиялик ҳамда Москвага содиқ чечен сиёсатчилари, жумладан Чеченистон президенти Аъло Алханов қатнашмоқда. Шунингдек, йиғилишда нодавлат ташкилотлари вакиллари, Европа Кенгаши аъзолари ҳамда халқаро кузатувчилар қатнашмоқда.
Анжуманда сўзга чиққан Алханов Чеченистонда инсон ҳуқуқлари бузилаётганини эътироф этди.
Унинг айтишича, республика раҳбарияти инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларидан хабардор ва вазиятни яхшилаш борасида иш олиб бормоқда.
Алханов шунингдек, Чеченистон ҳукумати парламент сайловларига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
“Биз парламент сайловларига жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Биз учун Чеченистон Рсепубликаси жамиятидаги барча қатлам вакиллари қатнаша оладиган демократик сайловларни ўтказиш жуда муҳимдир”, - деди Алханов.
Давра суҳбатида шу ойнинг бошида Россия кучлари томонидан ўлдирилган чечен сепаратчилари етакчиси Аслан Масхадовнинг вакиллари қатнашмаяпти.
Европа Кенгаши мазкур учрашув Чеченистон масаласи бўйича сиёсий ечим топишга қаратилганини баён қилди.
Европа Кенгашининг маълум қилишича, Россия Федерациясининг ҳудудий яҳлилигини тан олмайдиган ҳамда ўз мақсадлари йўлида террор ҳаракатларини амалга оширадиган томонлар давра суҳбатига таклиф этилмаган.
XS
SM
MD
LG