Линклар

Украина Бош вазири Юлия Тимошенко Россия Президенти Владимир Путиннинг Москвага келиш таклифини қабул қилиш ниятида эканини маъулм қилди.


Кеча Украина телевидениесига берган интервюсида Тимошенко шанба куни Киевда бўлиб ўтган учрашув давомида Россия Президенти уни Москвага таклиф этганини айтди.
Бугун Украина ҳукумати матбуот хизмати Тимошенко таклифни қабул қилганини тасдиқлади. Лекин сафар муддати белгиланмаганини билдирди.
Путин ўтган ҳафта сўнгида Украина Президенти Юшченко билан учрашгани Киевга бир кунлик сафар билан борди.
Тимошенко Москвага сафари икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига қаратилишини баён қилди.
Ўтган ойда Россия бош прокурори Тимошенкога нисбатан жиноий иш очилганига қарамасдан, у Россияга келадиган бўлса, даҳлсизлик ҳуқуқига эга бўлишини маълум қилган эди. Россия бош прокуратураси Тимошенкони Россия мудофаа вазирлиги мулозимларига пора берганликда айблаб, унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилган эди. Тимошенко айбловларни рад этган.
XS
SM
MD
LG