Линклар

logo-print

АҚШ Президенти Жорж Буш мияси жароҳатланган аёлнинг ҳаётини узайтиришга қаратилган фавқулодда қонунга имзо чекди.


Бу воқеанинг асосий иштирокчиси – 41 ёшли Флоридалик аёл Терри Шиаво. Хабар қилинишича, кеча суд қарорига кўра, кома ҳолатида ётган Шиавони озиқлантирадиган найча узиб қўйилган.
АҚШ конгресси бугун ярим тундан сўнг қонунни қабул қилди. Шундан сўнг қонунни Буш имзолаши учун шошилинч тарзда Оқ Уйга олиб бордилар.
Шиаво 1990 йилда кома ҳолатига тушиб қолган, ўшанда унинг юраги тўхтагани туфайли миясига жароҳат етган эди.
15 йилдан бери комада бўлган бу аёл найча орқали озиқланаётган эди. Ўтган жума куни Шиавонинг эри ва унинг ота-онаси ўртасидаги узоқ давом этган суддан сўнг озиқлантириш найчаси узиб қўйилди.
Флорида федерал судининг Шиавони озиқлантиришни давом эттириш ҳақида қарор чиқариши кутилмоқда. Агар шунда қарор чиқарилса, махсус жарроҳлик операцияси орқали Шиавони озиқлантириш қайта тикланади.
XS
SM
MD
LG