Линклар

БМТ Бош котиби Кофи Аннан жаҳон етакчиларини Бирлашган миллатлар ташкилотини ислоҳ қилиш режасини маъқуллашга чақирмоқда.


Аннан ўзининг таклифини ташкилотга аъзо 191 давлат вакиллари иштирокидаги йиғилшда таклиф этди. Аннан халқаро ҳамжамиятни ўз режаларини сентябрда Ню Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ ташкил этилишининг 60 йиллига бағишланган саммитда маъқуллашга чақирмоқда.
Аннан таклиф этаётган ислоҳот доирасида БМТ хавфсизлик кенгаши аъзолари сонини 24тага кўпайтириш ҳам кўзда тутилган. Унинг айтишича, 21 аср воқелигини инобатга олган ҳолда хавфсизлик кенгашида вакиллар кўпроқ бўлиши лозим.
Ҳозирда хавфсизлик кенгаши 15 аъзодан иборат бўлиб, уларнинг 5таси кенгашда доимий аъзолик ҳуқуқига эга.
Аннан шунингдек, терроризмга қарши конвенция қабул қилишни таклиф этмоқда. Унга кўра терроризмга ягона халқаро тасниф берилиши кўзда тутилган.
БМТ Бош котиби бундан ташқари, оҳирга пайтларда танқидга учраётган БМТ Инсон ҳуқулари комиссияси ўрнига Инсон ҳуқуқлари кенгашини жорий этишни таклиф этмоқда.
XS
SM
MD
LG