Линклар

logo-print

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Эл-Барадей европалик музокарачилар Теҳронни ўз ядровий дастуридан воз кечишга кўндира олиши учун АҚШ Эронга хавфсизликни кафолат бериши лозимлигини айтди.


Бугун Парижда ўтказилган матбуот анжуманида Эл-Барадей минтақадаги хавфсизлик масаласи фақат европаликларга тегишли эмаслигини қайд этди. Унинг атйишича, Эронга Американинг ҳам кафолатлари керак бўлади.
Франция, Британия ва Германия Эронга ўз ядровий дастуридан воз кечиш эвазига сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни таклиф этмоқда. Эрон ўз ядровий дастури доирасида қуролларда ишлатилиши мумкин бўлган бойитилган уран ёки плутонийни қўлга киритишга ҳаракат қилаётгани юзасидан гумонлар билдирилмоқда.
Вашингтон Теҳронни яширин тарзда ядровий қуролни қўлга киритмоқчи бўлганликда айбламоқда. Яқинда АҚШ Европа Иттифоқи олиб бораётган музокараларни қўллаб-қувватлашини билдириб, Эронга ядровий дастурдан воз кечиши эвазига иқтисодий ёрдам бериши мумкинлигига ишора қилди.
Эрон ўз ядровий дастурини тинч мақсадларда амалга оширишини таъкидлаб келмоқда. Шунга қарамасдан, Теҳрон йигирма йилдан бери шу дастурга оид баъзи маълумотларни яшириб келганини эътироф этди.
XS
SM
MD
LG