Линклар

Фаластин муҳториятининг музокаралар бўйича вазири Сайиб Эрекат матбуотда эълон қилинган Исроилнинг Ғарбий Соҳилда яҳудий аҳоли пунктларини кенгайтириш бўйича режасини танқид остига олди.


Хабар қилинишича, Эрекат мазкур режа Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш жараёнига путур етказишини айтган.
Эрекатнинг айтишича, Исроилнинг Ғарбий Соҳилда қўшимча 3500та уй қуриш ҳақидаги қарори тинчлик ўрнатиш жараёнида эришилган натижаларни пучга чиқаришдан бошқа нарса эмас.
У АҚШ Президенти Жорж Буш ҳамда Европа Иттифоқи, Россия ва БМТни тинчлик ўрнатиш жараёнини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Исроил ҳукумати мазкур масала бўйича ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ. Лекин Исроил матбуотида ҳукуматнинг Ғарбий Соҳилда қўшимча 3500та уй қуриш режаси ҳақида маълум қилинган.
XS
SM
MD
LG