Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс ўзининг Осиё мамалакатлари бўйлаб сафарини якунлади.


Райс ўз сафари доирасида Ҳиндистон, Афғонистон, Покистон, Япония, Жанубий Корея ҳамда Хитойга борди.
АҚШ давлат котиби Хитой, Япония ҳамда Жанубий Кореяда ўтказган учрашувлари марказида Шимолий Кореяни Пхенян ядровий дастури бўйича олти давлат иштирокидаги музокараларга қайтариш масаласи бўлди. Сафар якунида Пекинга борган Райс Шимолий Корея музокараларга қайтишни рад этадиган бўлса, АҚШ келишмовчиликларни бартараф этиш учун халқаро тизимдаги бошқа воситаларни ишлатиш масаласини кўриб ҳам чиқиши мумкинлигини айтди.
“Ядровий қуроллардан озод бўлган Корея яриморолига эришиш қийинлашиб борган сари, агар Шимолий Корея музокараларга қайтишни лозим топмаса, бундай ҳолда албатта биз бошқа воситаларни кўриб чиқишга мажбур бўламиз. Чунки бу масала Қўшма Штатлар учун, нафақат Қўшма Штатлар учун, балки минтақадаги бошқа давлатлар учун ҳам муҳимдир”, - деди Райс.
Хитойга икки кунлик сафар давомида Кондолизза Райс шунингдек, Европа Иттифоқининг Хитойга қурол сотиши Осиёдаги ҳарбий мувозанатга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG