Линклар

Ўш шаҳрида мухолифат тарафдорлари бир неча маъмурий бинолар ҳамда аэропортни эгаллаб олгани хабар қилинмоқда.


Озодлик радиосининг Ўшдаги мухбирининг хабар қилишича, мухолифат тарафдорлари ҳокимлик, ички ишлар бошқармаси, вилоят телевидениеси бинолари ҳамда аэропортни эгаллаб олган.
Айни пайтда, мухолифат етакчиларидан бири Роза Ўтунбоеванинг Озодлик радиосига айтишича, баъзи ички ишлар ходимлари норозилик намойиши иштирокчиларига қўшилган.
“Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари биз томонга ўтмоқда. Кеча Жалолободда кўплаб милиция ходимлари, жумладан, юқори лавозимдаги ички ишлар ходимлари ўз формаларини ечиб, фуқаро кийимини кийиб олди ва биз томонга ўтди. Шунинг учун бизни қўллаб-қувватлайдиганлар кўпаймоқда.”
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон мухолифати феврал ва март ойларида ўтказилган парламент сайловларининг иккала босқичи натижаларига норозилик билдирмоқда. Уларнинг таъкидлашича, сайлов натижалари қалбакилаштирилган.
Мухолифат шунингдек, мамлакат президенти Асқар Ақаевнинг истеъфо беришини талаб қилмоқда.
Бундан ташқари Қирғизистоннинг бир неча шаҳирда мухолифат тарафдорлари иштирокидаги норозилик намойишлари ўтмоқда.
Сўнгги хабарларга кўра, Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев парламент сайловлари натижаларини қайта кўриб чиқишни буюрган.
XS
SM
MD
LG