Линклар

logo-print

Сайтлар қўшма кампания бошланади


Феруза Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистондаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий вазият ҳақида ахборотлар тарқатувчи “Фергана.ру”, “Центразия.ру” ва “Трибьюн-уз.инфо”, “Узланд.инфо” сайтлари биргаликда “Интернетдаги цензурага қарши” кампаниясини бошлагани маълум қилинди.

“Трибьюн-уз.инфо” вакили “Озодлик” мухбири билан суҳбатда шундай кампания бошлаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистондан ташқаридаги ҳамкасблар томонидан илгари сурилгани ва сайт мутасаддилари бу таклифни қўллаб-қувватлаганини билдирди.

Аммо у қўшимча маълумотлар беришни истамади.

“Фергана.ру” сайти бош муҳаррири Даниил Кисловнинг сўзларига қараганда, бу кампанияни ўтказишдан мақсад етакчи сайтларнинг очилмаслик сабабларини ўрганишдир.

“Биз сайтлар меҳмонларига ўзлари дуч келаётган муаммолар ҳақида ёзишни таклиф қиляпмиз. Улар айнан қайси Интернет кафеда, қайси провайдер хизматидан фойдаланганда қайси сайтни очишда муаммо юз бераётганини ёзиши керак. Бизга маълумот жўнатганларнинг шахси сир сақланади”, - деди Д.Кислов.

Д.Кислов бу кампания Ўзбекистонда Интернетдаги цензурага барҳам берилишида бирор ижобий самара кўрсатишига кўп ҳам ишонмаслигини ҳам айтиб ўтди.

Аммо, унинг таъкидлашича, бу кампания Ўзбекистонда Интернет нашрларга оид вазият қандайлиги юзасидан ҳаққоний манзарани кўрсатишда қўл келади.
XS
SM
MD
LG