Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:26

Қирғизстон воқеалари


Сешанба куни Қирғизистон Пойтаҳти Бишкек шаҳрида янги чақириқдаги парламентнинг илк мажлиси бўлиб ўтди. АКИ Пресс тарқатган ҳабарга кўра Парламентнинг илк мажлисида 69 нафар янгги сайланган депутатдан 58 нафари қатнашган.

Депутатлар олдида сўзга чиққан Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев бўлиб ўтган парламент сайлови натижалари ҳақиқий ва машру эканини таъкидлади.

"Сўнгги вақтда бизнинг республикамиз ҳавфли бузғунчилик холатлари ва муросазиз мухолифатнинг ҳалқ манфатларига зид ҳаракатларига дуч келди."

Шунингдек Қирғизистон президенти мамлакатдаги вазият назорат остига олинажагини ҳам алоҳида таъкидлади.

Ақаев ўз сўзида Грузиядаги атиргуллар инқилоби ва Украинадаги зарғалдоқ инқилоб тафсилотларига тўҳталиб – "бу аслида инқилоб эмас балки давлат тўнтаришлари"¸ бўлганлигини таъкидлади. "Бу гап бизнинг ҳонаки инқилобчиларимизга ҳам тегишли ¸уларнинг ҳаракати ҳалқ¸жамият ва давлат манфаатларига қарши қаратилгандир", - деди президент Асқар Ақаев.

Асқар Ақаев бу фикрларни билдиришидан бир соат олдин Президентнинг матбуот котиби Ўш ва жалолобод воқеалари ташкилотчиларини давлат тўнтариши қилишга уринаëтган наркомафияга алоқадор жиноий унсурлар деб атаган эди.

Озодлик радиоси қирғиз ҳизмати мухбирига кўра сешанба куни Бишкек шаҳрида Асқар Ақаевни ҳимоя қилиб намойиш ўтказилган. Намойишда 3 минг нафарга яқин киши иштирок этгани айтилмоқда. Намойиш иштирокчиларининг талаба ëшлар экани айтилмоқда.

Айни вақтда Жалолобод ва Ўш шаҳарларидаги маъмурий бинолар ва аеропортлар мухолифат қўлида қолмоқда.

Мухолифат 13 март куни бўлиб ўтган сайлов натижалари соҳталаштирилган дея норозилик тадбирлари уюштирда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG