Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Кофи Аннан Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилиши юзасидан БМТ ҳисоботи яқин кунларда эълон қилинишини маълум қилди.


Жазоирда ўтаётган Араб давлатлари етакчилари учрашувида сўзга чиққан Аннан мазкур иш юзасидан чуқурроқ текширув ўтказиш талаб этилиши мумкинлигини айтди.
Рафиқ Ҳаририй 14 феврал куни Байрутда содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлган эди.
Ливан мухолифати Дамашқ ва Сурияга содиқ Ливан ҳукуматини Ҳаририй ўлимига алоқадорликда айблаб, мустақил текширув ўтказишни талаб қилган эди.
Сурия ва Ливан расмийлари бу айбловларни рад этган.
XS
SM
MD
LG