Линклар

Россия ташқи ишлар вазирлиги Стокголмдаги Россия элчихонасига етарли хавсизлик таъминлаб бера олмагани учун Швеция ҳукуматига эътироз билдирди.


Хабар қилинишича, бугун Стокголмда Россия элчихонасига тегишли автомашинага ўт қўйилган. Мазкур воқеа учун масъулиятни Чеченистон урушига норозилик билдирган “Халқаро Интифада” номли ташкилот ўз зиммасига олди.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Чижов Швециянинг Москвадаги элчиси Йохан Моландерни чақиртириб, Швеция ҳукумати россиялик дипломатларни ҳимоя қилиш учун чоралар кўриши ҳамда бугунги ҳужум учун жавобгарларни топиб, жазолашни талаб қилган.
Россиянинг Стокголмдаги элчихонаси берган баёнотда ҳужум учун Швециянинг ТТ ахборот агентлиги билвосита жавобгар экани айтилади.
Элчихона баёнотига кўра, ҳафта бошида ТТ ахборот агентлиги чечен жанггариси Шомил Басаевнинг интервюсини эълон қилган. Бу интервюда Басев Россия объектларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG