Линклар

Бугун Парижда Франция, Британия ва Германия ҳамда Эрон ўртасида Теҳроннинг ядровий қурол ишлаб чиқармаслигига қаратилган музокараларнинг навбатдаги босқичи бошланди.


Музокаралардан жиддий натижаларга эришилиши кутилмаяпти.
Эрон атом энергияси ташкилоти вице президенти Муҳаммад Саидий Теҳрон ўзининг тинч мақсадларга қаратилган ядровий дастуридан воз кечмаслигини таъкидлади.
Франция, Британия ва Германия Теҳронга ўзининг уранни бойитиш дастуридан воз кечиш эвазига сиёсий ва иқтисодий ёрдамни қабул қилишни таклиф этиб келмоқда. Бойитилган уран ядровий қурол ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин.
Европа иттифоқи мамлакатлари Эрон ўзининг уранни бойитиш амалиётини қайта бошлайдиган тақдирда, бу масалани, АҚШ таклиф этаётгаиндай, БМТ хавфсизлик кенгаши муҳокамасига оширишини айтмоқда. Бунинг натижасида Эронга нисбатан иқтисодий санкциялар қўлланиши мумкин бўлади.
XS
SM
MD
LG