Линклар

Ироқ махсус кучлари, АҚШ ҳарбийлари ёрдамида, Бағдод яқинида жанггарилар лагерини босиб олгани хабар қилинади.


Хабарларга кўра, кеча Ироқ кучлари Тартар кўли олдида жанггарилар лагерига ҳужум қилган. Жанггарилар томонидан кескин қарама-қаршиликка учраган Ироқ қўшинлари АҚШ ҳарбийлари ёрдамини сўраган.
Ироқ армияси қўмондони полковник Муҳаммад Иброҳим жангда 80 жанггари ва 12 ироқлик ҳарбий ўлдирилганини билдирди.
АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили операция ўтказилганини тасдиқлади, бироқ жангда Ироқ ҳарбийларидан етти нафари ҳалок бўлгани ва олти нафари яраланганини маълум қилди. Унинг билдиришича, қўлга киритлган ҳужжатларга кўра, жанггарилар орасида чет эл фуқаролари ҳам бўлган.
XS
SM
MD
LG