Линклар

logo-print

Айни пайтда, Россия мудофаа вазирлиги Москва Қирғизистондаги вазият борасида хавотирда эканини билдирмоқда.


Россия мудофаа вазири Сергей Иванов қирғиз мухолифати Бишкек коллектив хавфсизлик шартномаси аъзоси эканини унутмаслиги лозимлиги айтди.
“Менимча, ҳеч нарсани назорат қилмаётган ва ўзини мухолифат, деб атаётганлар вазиятни қнадай бўлмасин тинчлантириш учун ақли ва кучи етса керак. Вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш керак, бақир-чақир, ойналарни синдириш, биноларни бузиш ҳамда жиноятчиларни қамоқдан чиқариш йўли билан эмас”, - деди Иванов.
Ивановнинг таъкидлашича, Москва Қирғизистондаги сиёсий намойишлар қонун доирасидан чиққан, деб ҳисоблайди ва қирғиз мухолифати, Иванов таъбири билан айтганда, ўзини босиб олиб, вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этишига умид қилади.
Айни пайтда бугун, Россиянинг Европадаги элчиси Алексей Бородавкин Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Қирғизистон парламент сайловларига берган баҳосини танқид
қилди.
Бородавкиннинг айтишича, ЕХҲТ сайловлар бўйича мақсадли ҳисобот ўрнига, уларга сиёсий баҳо берган.
Шунингдек, Россия расмийси ЕХҲТнинг сайловларга берган баҳоси маълум маънода Қирғизистондаги норозиликларга сабаб бўлганини айтди.
XS
SM
MD
LG