Линклар

Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари Қирғизистонда вужудга келган сиёсий бўхронга ўз муносабатларини билдирди.


Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги кеча берган баёнотда бир неча миллат вакиллари истиқомат қиладиган Қирғизистон жанубида вазиятнинг таранглиги этник можароларга сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
Қирғизистон жанубидаги Ўш ва Жалолобод вилоятларида ярим миллиондан ортиқ ўзбеклар яшайди.
Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистондаги вазият тинч йўл билан ҳал этилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG