Линклар

logo-print

Вилоят сил касалликлари диспансерида шароит ёмон


Фирдавс Маълумотларга кўра, 2004 йилда Қашқадарёда силга чалинганлар сони ўсгани кузатилган. Расмийлар бу ҳолатни вилоятда касалликни аниқлаш ишлари яхшилангани билан изоҳламоқда.

Вилоятда силга қарши кураш олиб борадиган 19 та муассаса бор. Бундан ташқари, бир неча сиҳатгоҳлар ҳам шу йўналишда иш олиб боради.

2004 йил аввалида асосий фаолияти силга қарши кураш олиб бориш бўлган ДОТС маркази Қашқадарёда ҳам ташкил этилиб, октябрь ойида иш тўлиқ иш бошлади.

Вилоят ДОТС маркази мутахассиси Ойдин Мамарасуловнинг билдиришича, ўтган йили мамлакат бўйича ҳар 100 минг аҳолининг 75 киши сил билан оғригани қайд этилган. Қашқадарёда эса бу кўрсаткич 98 тани ташкил этган. Бу эса вилоятда касалликни аниқлаш ишлари яхши йўлга қўйилгани натижасидир. Шу боис, шу ишлар янада яхшиланса, яқин йилларда силга чалиниш бўйича кўрсаткич ошиши мумкин.

Вилоятда иш олиб бораётган халқаро ташкилотлардан бирининг вакили сўзларига қараганда, Қашқадарёда беш йилга етадиган дори-дармон ва 10 йилга етадиган реактивлар захираси мавжуд. Ўтган йили вилоятда 2185 кишида сил касали борлиги аниқланган.

Деҳқонобод туманилик Қизларсаро Холтўраева 2001 йилда силга чалинган.

“Оиламизнинг иқтисодий аҳволи унча яхши эмас. Шифохонага ҳар келганимда 3 ой давомида даволанаман. Уйда ҳам таблеткалар ичиб юраман”, - дейди Қ.Холтўраева.

Вилоят сил касалликлари диспансерида даволанаётган беморлар шифокорлар олдида бу ерда шароитлар яхшилиги ҳақида гапирди.

Аммо диспансер биноси ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган. Шунинг учун шароитлар аҳм шунга яраша. Бино таъмирталаб бўлиб қолган. Иссиқ ва совуқ сув, канализация тизимлари ишламайди.

Шунингдек, диспансерда ўпка жарроҳлиги, уригинекология бўлимлари йўқ. Беморлар Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига бориб, даволанишга мажбур.
XS
SM
MD
LG