Линклар

logo-print

Қирғизистон ҳукуматига қарши намойишчилар Бишкекдаги ҳукумат биносини эгаллаб олди.

  • Ҳасанжон

Мухолифат тарафдорлари давлат телевидениеси ва радиосини ҳам назорат қилмоқда. Намойишчилар мухолифат раҳбари Феликс Қуловни қамоқдан озод қилди. “Ор номус” партияси раҳбари, мамлакат собиқ вице-президенти Феликс Қулов Президент Ақаевни мухолифат раҳбарлари билан учрашиб, ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш борасида музокара ўтказишга чақирди. Намойишчилар Президент Ақаевнинг истеъфосини талаб қилмоқда. Ақаев ҳозир қаердалиги номаълум.
Қирғизистон собиқ парламенти аъзоси Оксана Малеваная эски парламент аъзолари бугун кечқурун фавқулодда йиғилиш ўтказишини билдирди.
Айни пайтда, мухолифат тарафдорлари намойиши Қирғизистоннинг Жалолобод, Ўш ва Боткен шаҳарларида ҳам давом этди.
Халқаро ҳамжамият Қирғизистондаги воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда.
АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси мухолифат кучларини зўравонликлар содир этилишига йўл қўймасликка чақирди.
Хитой ҳукумати Қирғизистонда ижтимоий барқарорлик ўрнатилишига умид билдирди.
Бугун Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон мухолифат кучларини муаммони мамлакат қонунлари доирасида хал этишга даъват қилди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қирғизистондаги тартибсизликлар учун Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти қисман масъул эканини айтди.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига сафарда бўлган Россия Бош вазири Михаил Фрадков бугун эрталаб Москва расмийлари Қирғизистонда куч ишлатилишига қарши эканини маълум қилган эди.
Грузия Президенти Михаил Саакашвили Қирғизистондаги муаммолар тинч йўл орқали хал этилиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG