Линклар

logo-print

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Дегуан пайшанба куни Қирғизистонда оммавий намойишлар натижасида ҳукуматнинг ағдарилганидан чуқур ташвишланиш билдирди.


Арол

Жума куни у Пекинда тарқатган баëнотида Қирғизистонда қонун¸ тартиб¸ шунингдек¸ сиëсий барқарорликни ўрнатиш биринчи ўринга қўйилиши кераклигини таъкидлади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия¸ Хитой¸ Қозоғистон¸ Тожикистон¸ Ўзбекистон билан бир қаторда Қирғизистон ҳам аъзодир.

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс эса Қирғизистондаги вазиятни мана бундай шарҳлади.
“Охир-оқибат вазият барқарорлашиб қолса яхши бўларди. Ана шундай шароитда сайлов ўтказиш ва олға қадам ташлаш мумкин. Албатта¸ ҳеч ким зўравонлик қилмаслиги керак. Бундай жараëнларда зўравонликка ўрин йўқ”¸- деди АҚШ Давлат котиби.

Қўшни Қозоғистон прзиденти Нурсултон Назарбоев ҳукумат ағдарилишига йўл қўйгани учун Қирғизистон ҳукуматини айблади.
XS
SM
MD
LG