Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:18

Ўзбекистонликлар қирғиз халқини табриклади


Зикрилло Ишонч 25 март куни инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолифатдаги айрим сиёсий партиялар вакилларининг бир гуруҳи қирғиз мухолифатини табриклаш мақсадида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси биносини пикет қилинди.

Пикетчилар зарғалдоқ рангли байроқчалар ва Қирғизистондаги демократик кучларга табрик сўзлари ёзилган плакатлар кўтариб олган эди.

“Қирғиз халқини демократия билан табриклаймиз. Биз қирғиз биродарлардан ўрганамиз. Бу ҳаракат бутун Марказий Осиёга ёйилишини истаймиз. Бу ғалаба минтақада янги даврни бошлаб беради”, - деди пикетчилар.

Пикет иштирокчилари демократик ҳаракатлар Ўзбекистонга ҳам яқин вақтларда кириб келишига умид билдирди.

Пикетчиларнинг қирғиз мухолифатига табригини элчихона биринчи котиби Нурлан Олимбеков қабул қилиб олди.

Аммо у бирорта муносабат билдириш ёки изоҳ беришни истамади.
XS
SM
MD
LG