Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:57

“Эзгулик” жамияти бўлимини ким ёпмоқчи?


Зикрилло Ишонч “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Навоий вилояти бўлимининг фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилинмоқда. Расмийлар бўлимни ёпиб қўйиш пайига тушган.

Бу ҳақда маълум қилган “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятованинг сўзларига кўра, мазкур ҳаракатлар тепасида Миллий хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси ва прокуратураси турибди.

“Бўлимнинг ҳақсизликка учраган фуқаролар аризаларини қабул қилаётгани, уларнинг дардларига қулоқ солаётгани бу органлар вакилларининг ғашига тегмоқда. Ҳатто бўлим ходимлари ҳаётига бир неча марта таҳдид қилинган”, - деди В.Иноятова.

В.Иноятова бўлим фаолиятига қаршиликлар анча аввал бошлангани, жамият раҳбарияти бу ҳақда уч ой аввал Адлия вазирлигини ҳам огоҳлантирганини маълум қилди.

“Лекин шу вақтгача вазирлик ҳеч қандай муносабат билдирмади”, - деди у.

Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Баҳодир Норов “Эзгулик”нинг бўлими вакилларга тазйиқ ўтказилаётганини рад этди.

Унинг айтишича, аслида бу каби ташкилотларга тегишли ёрдам бериляпти. Вилоят ҳокимининг шахсан ўзи инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашиб, уларнинг муаммолари тўғрисида сўраб-суриштириб туради.
XS
SM
MD
LG