Линклар

Беларус пойтахти Минскда мингдан зиëд одам президент Александер Лукашенка истеъфосини талаб қилиб намойиш ўтказди.


Арол

Милиция рухсат этилмаган намойиш иштирокчиларидан тахминан 100 кишини қамоққа олди.
Жума куни Октябрский майдонида тўпланган маҳаллий тадбиркорлар Россиядан импорт қилинадиган тварларга 18 фоиз солиқ солинишидан норозилик билдиришди.
Бошқа бир гуруҳ намойишчилар ўғирликда гумон қилиниб беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган сиëсатчи Михаил Маринични қўллаб-қувватловчи шиорлар билан чиқди.
Намойиш ташкилотчиларидан Андрей Климов бу ҳақда Озодлик радиосига мана буларни айтди.
“Бу ерда воқеалар эндигина бошланмоқда. Бугун Беларус инқилоби бошланди ва фикримча у ғалаба билан тугайди. Ишончим комилки¸ биз 2006 йилда ўтказиладиган президентлик сайловида Лукашенкани бартараф этамиз”¸- дейди Климов.

Намойишдан бир кун ўтиб Беларус ҳукумати қўлга олинган намойишчилар устидан жиноий иш қўзғатди.
XS
SM
MD
LG