Линклар

logo-print

26 март куни Қирғизистон республикаси муваққат президенти Қурманбек Бақиев телефон орқали Россия президенти Владимир Путин билан сўзлашди.


Арол

“Мен Россия раҳбариятига муаммоларимизга эътибор бериб¸ ҳар доим ëрдам қўлини чўзишни таклиф этгани учун миннатдорчилик билдираман”¸-деди Бақиев.
У парламент биносида мухбирларга қўшни Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларига ҳам сим қоқишини билдирди.
Россия матбуоти хабарларига кўра¸ ҳокимиятдан четлатилган Қирғизистон президенти Асқар Ақаев Россиядан бошпана топган. Бироқ бу хабар Россия ва Қирғизистон ҳукуматлари томонидан расман тасдиқлангани йўқ.
Жума куни Россия президенти¸ “агар Ақаев истаса Россияга келиб яшаши мумкин”¸ деб баëнот берган эди.
XS
SM
MD
LG