Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:22

Президент девони пикет қилинди


Тўлқин 28 март куни бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон Президенти девонини пикет қилди. Уларнинг аксарияти Қашқадарёдан келган фуқаролар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари эди.

Қашқадарёлик пикетчилар вилоятдаги суд идоралари 2004 йилда Қарши давлат университети проректори Камол Очилов ва университет қоровул хизмати бошлиғи Санжар Қўлдошев устидан ноҳақ ҳукм чиқарганидан норозилик билдирди.

Уларнинг сўзларига қараганда, 2003 йил декабрда Қарши давлат университети кадрлаш бўлими бошлиғи Зулфия Ражабова ваҳшиёна ўлдирилган. Қотиллик буюртмачиси сифатида К.Очилов 20 йилга ва жиноятга шерик сифатида С.Қўлдошев 16 йилга қамалган. Аммо қотилликни содир этган Отабек Ҳалимов судда бу шахсларнинг жиноятга алоқаси йўқлиги ҳақида кўрсатма берган. Бироқ суд бу кўрсатмани инобатга олмаган.

“2005 йил 18 январда Олий суд укамнинг бу жиноятда иштироки тўлиқ исботланмагани сабабли қайта судга жўнатган. Тергов пайтида уни қийнашган. Тирноқларини суғуриб олишган. Шу йўллар билан айбни мажбуран бўйнига қўйдиришган”, - дейди К.Очиловнинг опаси.

С.Қўлдошевнинг опаси Наргиза Қўлдошеванинг таъкидлашича, укаси тергов вақтида жуда қаттиқ қийноққа солинган. Унинг айбдорлиги исботланмаган бўлса-да, қамоққа ҳукм қилинган.

Пикетчилар орасида инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳам бор эди. Улардан бири Абдужалил Бойматовнинг билдиришича, 9 февраль куни Тошкент шаҳри ҳокимлигини пикет қилаётганида унга бир гуруҳ аёллар ҳужум қилиб, пулларини, паспортини, ҳарбий билетини олиб қўйган. У бу ҳақда прокуратура ва ички ишлар идораларига мурожаат қилган. Бироқ буюмлари шу пайтгача қайтарилмаган.

Норозилик акцияси бошланишидан сал ўтиб, воқеа жойига Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, шаҳар ҳокимлиги вакиллари етиб келди.

Улар пикетчиларнинг талаблари тинглаб, бу талаблар ўрганиб чиқилишини билдирди.

Пикетчиларга ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмади.
XS
SM
MD
LG