Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:28

Кишилар ҳолидан ким хабар олади?


Фирдавс Куз ва қишда ёғингарчилик ҳаддан ташқари кўп бўлгани сабабли Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида кўчкилар содир бўлмоқда. Бунинг натижасида бошқа ҳудудлардан узилиб қолган қишлоқлар бор.

Маълумотларга кўра, ҳозир вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор захиралари ўтган йилгидан 20-30 фоиз ортиқдир.

Деҳқонобод туманининг Ойбек номидаги ширкат хўжалигида яшовчи Раҳмон Бозоровнинг сўзларига қараганда, Қамаши туманидаги Олма қишлоғида йўлнинг 600-700 метрча қисми кўчки туфайли тўсилиб қолган. Натижада йўлнинг тоғ томонида яшайдиган 20-25 минг аҳоли қирқ кундан буён ташқи дунёдан ажралиб қолган.

17 февраль куни содир бўлган бу кўчкининг ҳажми 200 минг куб метрдан ортиқдир.

Р.Бозоровнинг таъкидлашича, кўчкидан буён шунча кун ўтганига қарамай, ташқи дунё билан алоқаси чекланиб қолган аҳолига ёрдам кўрсатилмаётир. Аҳоли ҳолидан ҳеч ким хабар олмаяпти.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Бурхон Турдиевнинг айтишича, ўтган йили 30 дан ортиқ оила кўчки хавфи юқори бўлган ҳудудларда яшаётгани аниқланган. Бу йил эса бундай хўжаликлар сони 60 дан ошиб кетган.

“Аҳоли хавфсизлиги таъминлаш учун барча чоралар кўриляпти. Аммо ҳозирча Олма қишлоғидаги кўчкини бартараф қилишнинг иложи йўқ. Чунки бу ерда кўчки фаоллиги ҳамон сақланиб турибди”, - деди Б.Турдиев.

Маълум бўлишича, вилоятда кўчки хавфи юқори бўлган яна бир қанча ҳудудлар аниқланган. Кўчки ва сел эҳтимоли мавжуд бу ҳудудлардаги аҳолини вақтинча бошқа жойларга кўчириш ишлари давом этяпти.
XS
SM
MD
LG