Линклар

Хитой давлат матбуоти кеча Тайванда ўтказилган норозлик намойиши ташкилотчиларини танқид қилди.


Намойишчилар Хитой қабул қилган янги аксилайримачи қонунга норозилик билдирди. Бу қонунга кўра, Тайван ороли Хитойдан ўз мустақиллигини эълон қиладиган бўлса, унга нисбатан куч ишлатишга руҳсат берилади.
Синхуа ахборот агентлиги айримачи кучлар вазиятни кескинлаштираётганидан огоҳлантирди. Агетликнинг хабарида келтирилишича, тайванликлар норозилк намойишлари йўлларнинг тўсиб қўйилиши ва давлат пулининг буҳда сарфланишига олиб келишидан шикоят қилган.
Тайван полицияси тахминларига кўра, ҳокимитядаги Демократик прогрессив партия ташкил этган норозилик намойишларида 240 мингга яқин одам қатнашган.
Хитой билан Тайван 1949 йилдаги фуқаролар уруши пайтида бўлиниб кетган. Лекин Пекин мустақил бошқариладиган оролни Хитой ҳудуди, деб билади ва бир кунмас-бир кун яна Хитойга қўшилажагини қайд этади.
XS
SM
MD
LG