Линклар

Токиога уч кунлик расмий сафар билан борган Франция Президенти Жак Ширак бугун Япония бош вазири Жуничиро Коизуми билан учрашди.


Ширак ва Коизуми Франция Европа Иттифоқининг Хитойга қурол-яроғ сотиш эмбаргосини тўхтатиш истагини муҳокама этдилар.
Япония Франциянинг эмбаргони тўхтатиш ражаларига қарши чиқмоқда. Қурол-яроғ сотиш эмбаргоси 1989 йилда Хитой армияси Пекиннинг Тянянмин майдонида намойишчиларга қарата ўт очганида жорий этилган эди.
Эртага Ширакнинг Япония Императори томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG