Линклар

logo-print

Рим Папаси Иоан Павел Иккинчи Пасха муносабати билан Ватиканда йиғилган католикларни дуо қилди, лекин гапира олмади.


Папанинг ёрдамчилари унга микрофон тутди. У овоз чиқарди, лекин бирорта ҳам жумла айта олмади.
84 ёшли понтифик бундан тўрт ҳафта олдин томоғига қилинган жарроҳлик операциясидан тузалмоқда.
Пасха муносабати билан папанинг номасини архиепископ Леонардо Сандри ўқиб эшиттирди.
Папа ўз ойнасидан кўриниш берганида йиғилганларнинг баъзилари йиғлади, бошқалари эса уни олқишлади.
XS
SM
MD
LG