Линклар

Бугун жосуслик ва суиқасд режалаштирганликда айбланган Миср фуқароси умбрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди.


Муҳаммад Айд Дабус Миср Президенти Ҳусни Муборакка суиқасд режалаштиргани ва Эронга жосуслик маълумотларини бергани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди. Айтилишчиа, Дабус Теҳронга топширган маълумотлар Эроннинг Миср ва Саудия Арарбистонига ҳужумлар режалаштиришда ишлатилиши кўзда тутилган.
Мазкур ишда айбланувчи сифатида ўтаётган эронлик дипломат Реда Ҳуссайнга сиртдан умбрбод қамоқ жазоси белгиланди. Дипломатнинг қаерда экани номаълум қолмоқда.
Муҳаммад Айд Дабус ўзининг айбдор эмаслигини баён қилди. Унинг таъкидлашича, қатор айбловлар, жумладан жосуслик ва Миср миллий манфаатларига путур етказиш бўйича иқрор кўрсатмаларини олиш учун, уни қийноққа солишган.
Қоҳира ўтмишда ҳам Теҳронни Миср президенти Анвар Садатга суқасд уюштирган жанггариларни қўллаб-қувватлаганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG