Линклар

Бугун Байрутнинг насронийлар истиқомат қиладиган ҳудудида кучли портлаш содир бўлди.


Портлашдан бир неча соат ўтиб, Ливан Президенти Эмил Лаҳуд ливанликларга мурожаат қилиб, миллий бирдамликка чақирди.
Ливан полициясининг маълум қилишича, портлашда камида 5 киши жароҳатланган.
Портлаш шарқий Байрутдаги тез ўт оладиган махсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона олдида содир бўлган.
Мазкур портлаш охирги ҳафта ичида Ливаннинг насронийлар яшайдиган ҳудудларида содир этилган учинчи портлаш бўлди. Ундан олдинги икки портлашда уч киши қурбон бўлган ва ўндан ортиқ одам жароҳатланган.
Портлашлар, Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилишидан сўнг мамлакатда вазият кескинлашган бир пайтда содир бўлди. Кўпчилик ливанликлар Ҳаририйнинг ўлдирилишида Сурияни айбламоқда. Дамашқ бу айбловларни рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG