Линклар

logo-print

Айни пайтда, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қирғизистонда фуқаролик жамияти фаолиятини барқарорлаштириш бўйича ёрдам таклифи билан чиқди.


ЕХҲТ матбуот котибининг билдиришича, ташкилотнинг юқори лавозимли вакили Алойз Петерле мамлакатда жамоат тартибини сақлаш, конститутциявий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш ҳамда келажак сайловларни ўтказишда ЕХҲТ кўрсатиши мумкин бўлган ёрдамни Қирғизистоннинг янги раҳбарияти билан муҳокама қилган.
Петерле бу масалани Президент ва бош вазир вазифаларини бажараётган Қурманбек Бакиев, ички ишлар вазири вазифасини бажараётган Темир Субанов ҳамда ташқи ишлар вазири вазифасини бажараётган Роза Ўтинбоева билан Бишкекда бўлиб ўтган учрашув чоғида муҳокама қилган.
ЕХҲТ матубот котибининг маълум қилишича, Петерле Қирғизистонда хавфсизлик ва деморактик жараённи мустаҳкамлашга фуқаролик жамиятини жалб этиш лозимлигини қайд этган.
Бугун ЕХҲТ бош котиби Ян Кубиснинг Бешкекка келиши кутилмоқда.

Айни пайтда, Қирғизистон марказий сайлов комиссияси яқинда ўтказилган парламент сайловлари натижаларини ҳақиқий деб топгани ва мамлакатнинг янги сайланган парламенти ўзининг биринчи сессиясини ўтказгани ҳақида хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG