Линклар

Қирғизистондан хабар қилинишича, ҳокимиятдан четлатилган Асқар Ақаев тарафдорлари собиқ президент туғилиб ўсган Кемин шаҳрини мамлакат пойтахти Бишкек билан боғловчи йўл трассасини тўсиб қўйган.


Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Кемин шаҳрида йиғилган 700га яқин Ақаев тарафдорлари янги ҳукуматни қабул қилмасликларини билдирган.
Озодлик радиоси мухбирининг хабарига кўра, вазият барқарор ва зўравонликлар кузатилгани йўқ. Унга кўра тахминан 150 намойишчи йўл тарссасини тўсиб қўйган.
Айни пайтда, Кремл Асқар Ақаев Россияга келишга рухсат сўрагани ва унинг илтимоси бажарилганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, Ақаев ўтган пайшанба куни, намойишчилар Қирғизистон президенти ва ҳукумати қароргоҳига бостириб кирганларидан сўнг, мамлакатни тарк этган.
Қирғизистоннинг муваққат раҳбари Қурманбек Бакиев Ақаев хорижий мамлакаталрдан бирига борган тақдирда, унинг экстрадиция қилинишини талаб қилмаслигини баён қилди.
“Мен ҳам, парламент ҳам бундай масалани кўтарганимиз йўқ. Агарда жаноб Ақаев Қирғизистонга келиш, аниқроғи қайтиб келишни истаса, унинг бунга тўла ҳаққи бор. Қирғизистон унинг ватани”, - деб баёнот берди Бакиев.
Мухолифатнинг яна бир етакчиси Феликс Қулов Ақаев Қирғизистонга қайтиб келиб, истеъфо беришини расман эълон қилиши лозимлигини айтди.
Асқар Ақаевнинг Россияга келганини тасдиқловчи маълумот ҳозирча олингани йўқ.
XS
SM
MD
LG