Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийлари бугун берган баёнотга кўра, Афғонистондаги Америка ҳаво кучлари базасини такомиллаштириш ишларига 80 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратилган.


АҚШ ҳаво кучлари қўмондони генерал Жэймс Хантнинг маъулм қилишича, Қандағор ва Бағрамдаги аэропортларда такомиллаштириш ишлари бошлаб юборилган.
Хант айтишича, аэропортлардаги учиш йўллари, навигация воситалари ҳамда ёритиш ва бошқа ускуналар таъмирланмоқда.
АҚШ ҳарбийсининг яна маълум қилишича, Қандағор ва Бағрамдаги базаларда ҳаво кучлари, ҳарбий флот ва коалиция кучларига тегишли 150дан ортиқ самолёт бор.
XS
SM
MD
LG