Линклар

Айни пайтда, Германиянинг Висбаден шаҳридаги Америка ҳарбий базасида тинч аҳоли вакили бўлган ироқликни ўлдирганликда айбланаётган АҚШ аскари устидан суд бошлангани хабар қилинади.


Капитан Рохелио Майнулет ўзини айбсиз, деб ҳисблашини айтган.
Агар суд жараёнида капитаннинг қотиллик ниятида хужум қилганлиги исботланса унга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Суд жараёни Висбадендаги Америка ҳарбий базасида бўлиб ўтмоқда.
Ўтган йили Бағдод яқинидаги Куфа шаҳарчасида бўлиб ўтган воқеада Америка аскарлари машинада кетаётган ироқликларга қарата ўт очган. Уларнинг сўзларига кўра, машинадагиларни жанггари, деб гумон қилишган. Отишма натижасида икки ироқлик жароҳатланган.
Ўшанда Майнулет оғир яраланган ҳайдовчини отиб ўлдирган. Унинг хизматдошлари Майнулет оғир яраланган ироқликнинг азобдан қутқариш учун шундай қилган, деб гувоҳлик берган.
XS
SM
MD
LG