Линклар

Исроил парламенти бош вазир Ариэл Шароннинг Ғазо Минтақаси ва Ғарбий Соҳилнинг баъзи ҳудудларидан яҳудий аҳоли пунктларини олиб чиқиш режасини реферндумга қўйишга қарши овоз бергани хабар қилинмоқда.


Шароннинг аҳоли пунктларини олиб чиқиш режаси ҳукумат ва парламент томонидан маъқулланган. Режага кўра, Ғазодаги яҳудийлар истиқомат қиладиган барча аҳоли пунктлари, Ғарбий Соҳилдан эса тўрттаси шу йил ёзда олиб чиқилиши кўзда тутилган. Лекин бу режага қарши чиқаётганлар референдум орқали уни бекор қилишга умид қилаётган эди. Парламент қарори эса бу умидларни пучга чиқарди.
Шунингдек, Шарон коалициясига кирадиган Лейбористар партияси мазкур масала реферндумга қўйиладиган тақдирда, ҳукумат таркибидан чиқишини маълум қилди.
Айни пайтда Исроил расмийларининг баён қилишича, яҳудийларнинг Пурим байрами муносабати билан Ғарбий Соҳил ва Ғазо Минтақасида жорий этилган беш кунлик чегарани ёпиш чораси ниҳоясига етган.
Исроил ҳарбийлари хавфсизлик сабабларига кўра, чегараларни тез-тез ёпиб туради.
XS
SM
MD
LG